Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ҲАМАС ҳаракати қулаш арафасида эканини маълум қилди
Исроил Ғазо секторида бурилиш даври яқинлашаётганини таъкидламоқда.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати қулаш арафасида, деди Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант.
Унинг аниқлик киритишича, Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ғазо сектори шимолидаги амалиётда бурилиш нуқтасига яқинлашмоқда. Вазирнинг айтишича, исроиллик ҳарбийлар анклав шимолидаги ҳаракатнинг сўнгги таянч нуқталарини ўз назоратига олмоқда.
«Биз ҳамасчиларнинг Жабалия ва Шужайядаги сўнгги истеҳкомларини вайрон қилмоқдамиз... Улар қулаш арафасида», деди у.
Галлант ҲАМАС қўмондонларини таслим бўлишга ва ҳаётини сақлаб қолишга чақирди.
«Қўмондонларни таслим бўлишга ва ҳаётини сақлаб қолишга чақираман. ҲАМАС бошлиғи Яҳё Синвар ва ҳар бир қўмондоннинг тақдири бир хил – таслим бўлиш ёки ўлиш. Учинчи вариант йўқ», деди у.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу можаролар чоғида ҲАМАС ўз мавқеини тезда йўқотаётганини айтган эди. «Ҳаракат жангчилари қуролларини ташлаб, тез-тез таслим бўлмоқдалар», деди у.
Мавзуга оид
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026