Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитой раисига ҳамдардлик йўллади
Хитойнинг Гансу ва Цинхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзинпинга ҳамдардлик йўллади.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган, жабрланганлар шифо топишини тилаган.
Хитойнинг марказий қисмида содир бўлган зилзила оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлди. Бундай маълумотлар 19 декабр, сешанба куни «Синхуа» агентлиги ва мамлакат марказий телевидениеси томонидан маълум қилинди.
Хусусан, Гансу провинциясида қурбонлар сони 100 кишига етди, яна 11 киши Цинхай провинциясида ҳалок бўлди.
Офат зонасида сув таъминоти узилган, электр узатиш линиялари, шунингдек, транспорт инфратузилмаси объектлари шикастланган. Хитой раҳбари қурбонлар сонини камайтириш учун кенг кўламли қидирув амалиётини ўтказишга чақирди.
Зилзила эпицентри Гансу провинциясида, Цинхай билан маъмурий чегарадан 5 километр узоқликда бўлган, дея таъкидлади «Синхуа». Хитой маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 6,2 баллни ташкил қилган. Шу билан бирга, АҚШ Геология хизмати бу кўрсаткични 5,9 деб баҳоламоқда.
Мавзуга оид
19:59 / 26.06.2026
Бош прокуратура томонидан “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилди
17:52 / 26.06.2026
Ватанпарвар журналистларни ўзимга дўст ва маслакдош деб биламан - Шавкат Мирзиёев
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
21:07 / 25.06.2026