Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазо секторидан қўшинларининг бир қисмини олиб чиқиб кетади
ЦАҲАЛнинг баъзи захирадаги аскарлари иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун фуқаролик ҳаётига қайтиши керак. Айни пайтда Исроил Ливанда иккинчи фронт очилиши эҳтимолига тайёрланмоқда.
Исроил ҲАМАС ҳаракати жангчиларига қарши курашаётган Ғазо секторидан ўз қўшинларининг бир қисмини олиб чиқади. Бу ҳақда 1 январ, душанба куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) қўмондонлигининг 2023 йил 31 декабрдаги баёнотига таяниб, The Times of Israel газетаси ёзди.
Ушбу маълумотларга кўра, ЦАҲАЛ Ғазо секторидан бешта бригадани олиб чиқишни режалаштирмоқда: одатда ҳарбий хизматчиларни тайёрлайдиган учта бригада ва захирадаги иккита бригадани.
Reuters агентлиги ҳарбий доиралардаги исми ошкор этилмаган суҳбатдошига таяниб, Исроил армиясининг захирадаги аскарлари мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун тинч ҳаётга қайтиши кераклигини тушунтирди. Ғазо секторидан олиб чиқиб кетилган ҳарбий хизматчиларнинг яна бир қисми Ливанда очилиши мумкин бўлган иккинчи фронтга тайёргарликни бошлайди.
Reuters манбасига кўра, Исроилнинг Ғазо секторида ҲАМАСга қарши уруши камида олти ой давом этадиган янги босқичга ўтмоқда.
The Times of Israel газетасининг 1 январдаги ЦАҲАЛ баёнотига таяниб қайд этишича, уруш бошланганидан кейин эвакуация қилинган Ғазо сектори билан чегарадош Исроил ҳудудлари аҳолиси яқин орада уйига қайтиши мумкин бўлади, чунки минтақа шимолида жанглар нисбатан камайган.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 22 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Мавзуга оид
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
19:23 / 16.06.2026
АҚШ-Эрон келишуви Нетаняҳу ва Трамп ўртасида келишмовчиликка олиб келмоқда
18:52 / 16.06.2026
АҚШ ва Эрон келишуви. Нималар маълум?
17:05 / 16.06.2026