Киевда дафн маросими ва фронтда қолаётган ҳарбийлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 687-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украинада сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайта ишлаш учун ҳукуматга қайтарилди. «Слуга народа» фракцияси етакчиси Давид Арахамиянинг сўзларига кўра, «ундаги айрим моддалар инсон ҳуқуқларининг тўғридан тўғри бузилиши, қайсиларидир оптимал даражада тузилмаган».
- АҚШ хавфсизлик кенгаши Россиянинг 300 миллиард доллар миқдоридаги музлатилган активларининг бир қисмини мусодара қилишга имкон берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади, бу маблағлар келгусида Украинани тиклаш учун йўналтирилиши кўзда тутилган.
- Латвия сейми (парламент) Ригадаги «Москва уйи»ни давлат мулкига ўтказди. LETA агентлиги ёзишича, унинг сотувидан тушадиган маблағ Украинага берилади. Сеймдагиларнинг ҳисоблашича, бу ерда маданий-маърифий тадбирлар ниқоби остида сиёсий фаолият олиб борилган. Россия ҳукумати ҳозирча вазият юзасидан муносабат билдирмади.
- Санкт Петербург давлат университети талабаси Даря Козирева ўқишдан ҳайдалди, унга нисбатан армияни «обрўсизлантириш» тўғрисида протокол тузилганди – ўқишга киришидан олдин урушга қарши ёзган пости учун.
Фронтда ҳалок бўлган шоир Максим Кривцовнинг дафн маросими
Максим Кривцов — Украина қуролли кучлари сафида жанг қилган украин шоири — 7 январ куни ҳалок бўлган (айнан қаердалигига ойдинлик киритилмаган; Кривцовнинг ўлими қандай рўй бергани тафсилотлари ҳам маълум эмас). У 33 ёшда эди. Кривцов 2014 йил Мустақиллик майдонидаги (Майдан воқеалари) намойишларнинг фаол иштирокчиси бўлган, кейин кўнгилли сифатида Донбассдаги урушга йўл олган. 2015 йилга қадар «Ўнг сектор»нинг 5-баталёни сафида жанг қилган, кейин яна тўрт йил давомида Украина Миллий гвардияси тезкор ҳаракат қилиш бригадасида пулемётчи сифатида хизмат қилган. Россиянинг 2022 йил февралида бошланган босқинидан кейин Кривцов фронтга қайтганди.
Кривцов ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳам ўз шеърларини мунтазам равишда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борган, шунингдек олдинги чизиқда туриб ўзининг ва бошқа шоирларнинг шеърларини ўқигани акс этган видеолар жўнатган. 2023 йилда «Қўрғондан шеърлар» номли шеърлар жамланмасини чоп эттирган, Украина сўз эркинлиги ва муаллифлик ҳимояси ташкилоти (PEN) уни йилнинг энг яхши китобларидан бири сифатида тан олган.
Кривцовни 11 январ куни Киевда дафн этишди (унинг ўзи Ривнедан). Видолашув маросими Михайлов заррин соборида ўтказилди.



Олдинги чизиқдаги украин жангчиларининг портретлари

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги позициялари

Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press

Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press

Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press

Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Владимир Соловёвга суиқасдда айбланувчи устидан суд
11 январ куни Москвада Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди пропагандачи Владимир Соловёвга суиқасд қилишга тайёргарлик кўриш бўйича ишни кўриб чиқишни бошлади. Тергов версиясига кўра, 2022 йил 25 апрел куни Андрей Пронский, Тимофей Мокий, Владимир Беляков, Владимир Степанов, Максим Дружинин, Андрей Волков ва Денис Абраров украин махсус хизматлари топшириғи билан телебошловчининг автомобилини портлатишни режалаштирган.
Уларга 12 та модда бўйича айблов қўйилган, улар орасида террорчилик ташкилоти ташкил этиш, нафрат ёки адоват қўзғатиш, қурол-яроғ ва портловчи моддаларнинг ноқонуний савдоси, теракт, қотилликка тайёргарлик кўриш каби моддалар бор. Етти нафар судланувчидан фақат уч нафари (Пронский, Волков ва Абраров) айбига қисман иқрор бўлган. Соловёвнинг ўзи суд мажлисига келмаган.

Пелагия Тихонова / Агентство «Москва»
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Хитойдаги муҳим имтиҳонлар пайтида сунъий интеллект иловалари ўчириб қўйилди
Жаҳон | 18:26
-
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди
Жаҳон | 18:20
-
Марказий Осиёдаги энг йирик Федченко музлигининг қарийб 40 фоизи эриб кетди
Жаҳон | 17:57
Мавзуга оид

13:06
Украина: жасадларни ватанга қайтариш шу ҳафта бошланади

09:23
Россия ҳарбий базаларда самолётлар учун усти ёпиқ махсус жойлар қурмоқда

21:39 / 08.06.2025
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

18:53 / 07.06.2025