Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазо сектори шимолида ҳарбий амалиётнинг фаол босқичини якунлади
Ғазо шимолида ҲАМАС ҳаракатининг барча бўлинмалари мағлубиятга учрагани таъкидланмоқда.
Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори шимолида фаол ҳарбий операцияларини якунлади, аскарлар ҳудудда ҲАМАС ҳаракати қолдиқларини йўқ қилмоқда, деди Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант. Бу ҳақда The Times of Israel ёзди.
Унга кўра, сектор шимолида ҲАМАС ҳаракатининг барча бўлинмалари мағлуб этилган.
Яқин орада сектор жанубидаги Хон Юнис ҳудудида ҳам ҳарбий операциянинг фаол босқичи тугайди, деб қўшимча қилди Галлант, аниқ вақтини айтмасдан. Бу ҳудудда ҳарбийлар ҲАМАС етакчиларини таъқиб қилмоқда, шунингдек, Рафаҳдаги ерусти йўлларини кесиб ва ерости туннелларини йўқ қилишга уринмоқда.
Галлант «сиёсий қатъиятсизлик ҳарбий операция муваффақиятига зарар етказиши мумкин» деб огоҳлантирди.
«Ғазо секторининг бўлажак ҳукумати шу ҳудуд аҳолисидан тузилиши керак. Ғазони фаластинликлар бошқаради. Ҳарбий кампаниянинг якунланиши сиёсий акт билан таъминланиши керак», деб қўшимча қилди вазир.