Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада сув таъминоти ходимига пичоқ билан ҳужум қилган шахслар ушланди
Сув таъминоти ходимлари қарзни ундиришга борганда ҳужумга учраган.
Ҳодиса Фарғона вилоятида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ ходимига тан жароҳати етказмоқчи бўлган фуқаролар ушланган. ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича ҳодиса Бувайда туманида содир бўлган.
“Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Бувайда туман бўлими ходимлари “Қоратепа” МФЙда яшовчи Т.К.нинг яшаш хонадонига қарздорликни ундириш учун борган.
Шунда Т.К. ва унинг укаси Н.К. сув таъминоти ходимларини ҳақорат қилиб, пичоқ билан ҳужум қилган ва тан жароҳати етказмоқчи бўлган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан МЖтКнинг 183, 185 ва 187-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Қувасой шаҳар филиали назоратчиси бўлган аёлни ҳақорат қилган шахс 10 суткага қамалганди.
Мавзуга оид
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
11:00 / 09.06.2026
Фарғонада Soliq Mobile орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:20 / 20.05.2026