Ўзбекистонда ўрмон фонди ерлари қарийб 12 млн гектарга етди
Сўнгги олти йил давомида ўрмон фонди ерлари 1 млн гектарга кенгайган.
Ўзбекистонда ўрмон фонди ерлари кенгайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Низомиддин Бакиров ўз ахборотида маълум қилди.
Таъкидланишича, сўнгги олти йил давомида ўрмон фонди ерлари 1 млн гектарга кенгайиб, бугунги кунда 11,9 млн гектарга етган. Бу республика умумий ер майдонининг 26,4 фоизини ташкил этади.
Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан 2023 йилда 235 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари бажарилган, ўрмон фонди ерларининг фойдаланилмаётган 7 012 гектар майдонлари ўзлаштирилган.
Оролбўйи ҳудудларининг экологик барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида 127,8 минг гектар, Бухоро вилоятида 40,6 минг гектар, Навоий вилоятида 43,7 минг гектар ва Хоразм вилоятида 10,6 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” барпо этилган.
Низомиддин Бакировга кўра, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйича 3 млн тупга яқин дарахтлар ва буталар кўчатлари ҳамда ниҳоллари бепул етказиб берилган, 457 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилган.
Шунингдек, қўшимча қилинишича, ўрмон фонди ерларидаги экотуризм объектлари сони 280 тага, экотуристик маршрутлар сони 38 тага, ташриф марказлари сони 5 тага етказилган. 2023 йилда олинадиган ялпи даромад 320 млрд сўмни, ўрмон маҳсулотлари бўйича ички маҳсулот ишлаб чиқариш 8,8 трлн сўмни ташкил этган.
Олдинроқ Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун муҳокама қилинганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширганларни қамаш бошланади
Жаҳон | 23:27
-
«Илондан жуда ҳафсалам пир бўлди» — Трамп солиқ имтиёзларига оид қонун лойиҳасини танқид қилган Маск ҳақида
Жаҳон | 23:20
-
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади
Жаҳон | 23:16
-
АҚШ қурол ишлаб чиқарувчилари Мексикага 10 млрд доллар товон тўламайдиган бўлди
Жаҳон | 23:16
Мавзуга оид

15:09 / 03.06.2025
2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этилади

00:27 / 01.05.2025
Самарқанддаги ўрмонда 50 мингдан ортиқ бута ва дарахтлар ёниб кетди

20:33 / 28.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди

13:48 / 18.04.2025