Жаҳон | 18:16 / 10.02.2024
9017
1 дақиқада ўқилади

Парижда йўлтанламас автомобиллар учун «парковка» тўлови 3 баравар оширилади

Тўловлар оширилишидан асосий мақсад – мазкур турдаги автомобилларнинг ҳаво ифлослантиришига қарши курашиш. Шунингдек, йўлтанламаслар пиёдалар учун оддий машинадан икки баравар хавфлироқ эканига ҳам урғу берилган.

Фото: Benoît Tessier/Reuters

Парижликлар шаҳар референдумида йўлтанламас автомобиллар учун автотураргоҳлардан фойдаланиш нархини 3 баробар оширишни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Тўловлар оширилишидан асосий мақсад – мазкур турдаги автомобилларнинг ҳаво ифлослантиришига қарши курашиш. Нархлар Парижнинг марказий туманларида соатига 18 еврогача, қолган қисмларида эса 12 еврогача ошади. Тарифлар оғирлиги 1,6 тоннадан ортиқ анъанавий ва гибрид двигателли транспорт воситаларига, шунингдек, оғирлиги икки тоннадан ортиқ бўлган электромобилларга нисбатан қўлланади.

Референдумда овоз беришда иштирок этиши мумкин бўлган 1,3 млн парижликнинг тахминан 6 фоизи қатнашган. Уларнинг 54,6 фоизи янги тартибни қўллаб-қувватлаган.

Экологик вазиятни яхшилашдан ташқари, йўлтанламаслар пиёдалар учун оддий машинадан икки баравар хавфлироқ эканига ҳам урғу берилган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид