Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Иркутскдаги «Русал Комплектация», Уфадаги «Гуръевский ринок», «Проектстройкомплекс», Туладаги «Промсорт туда», «Линк Промоборудование», «ЮнайТекс», «Шёкинский завод КВОиТ», Санкт-Петербургдаги «Карат Плюс», «Опора Инжиниринг» ва Астрахандаги корхоналарда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳамда уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди.
Санкт-Петербург, Перм ва Новосибирскда молиявий қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари Перм—Наманган, Санкт-Петербург—Урганч йўналишидаги авиарейслар орқали ватанга қайтарилди.
Шунингдек, Волгоград, Воронеж, Екатеринбург ва Нижневартовскда ишлаётган ўзбекистонликларга ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатилди.
Мавзуга оид
17:36
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026