Иқтисодиёт | 13:23 / 20.02.2024
8107
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон ва Ўзбекистон савдо айланмаси 1 млрд доллардан ошди 

Туркманистон матбуоти Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ҳақида ёзмоқда.

Фото: SalamNews

Туркманистоннинг оммабоп SalamNews ахборот порталида «2023 йилда Туркманистон ва Ўзбекистон савдо айланмаси 1 миллиард АҚШ долларидан ошди» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Ахборот порталининг Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига таяниб ёзишича, 2023 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошган. Ушбу кўрсаткич 2017 йилдаги товар айирбошлаш ҳажмидан беш баравар кўпроқдир.

«Туркманистон Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида олтинчи ўринни эгаллайди», - дейилади мақолада.

Қайд этилишича, Ашхобод ва Тошкент Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти ва Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятига туташ ҳудудни қамраб оладиган трансчегаравий савдо зонасини яратишга келишиб олган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид