19:07 / 22.02.2024
3374

Туркиянинг AJet авиакомпанияси Ўзбекистонга парвоз қилишга рухсат олди

Авиакомпания Aнқара-Тошкент-Aнқара йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширади.

Туркиянинг AJet авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсат берилди. Бу ҳақда «Ўзавиация» хабар берди.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим асосида, 2024 йил 21 февралда «Ўзавиация» агентлиги томонидан AJet авиакомпаниясига Aнқара-Тошкент-Aнқара йўналиши бўйича Ўзбекистонга мунтазам парвозларини амалга оширишга рухсат берилди. Парвозлар Boeing 737-800 самолётларида амалга оширилади.

AJet (собиқ AnadoluJet) Туркиянинг лоукостер (арзон нархли) авиакомпанияси бўлиб, Turkish Airlines таркибига киради. Авиакомпания 2008 йилда тузилган. 2020 йилдан халқаро парвозларни амалга оширмоқда.

Top