Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек пазандачилик санъати музейи ташкил этилади
“Гастрономик туризмни ва ўзбек миллий пазандачилиги санъатини янада оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар Ўзбекистоннинг гастрономик туризм салоҳияти ва миллий пазандачилик санъатини оммалаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:
- Ўзбекистоннинг гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш орқали мамлакатга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш;
- миллий пазандачиликни саньат даражасига кўтариш ва “Ўзбек миллий таомлари брендини” яратиш;
- гастрономик туризм йўналишда хизматлар кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш.
Туризм қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг уюшма ҳузурида Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази ҳамда Ўзбек пазандачилик санъати музейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Уюшмага қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:
- гастрономик туризмни янада оммалаштириш ва халқаро даражадаги ошпазларни тайёрлаш ишларини ташкил этиш;
- замонавий талабларга мувофиқ соҳада ошпазлар, пазандалар, қандолатчилар, официантлар ва бошқа мутахассисларини тайёрлаш, уларнинг касбий малакаларини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини тизимли равишда ташкил этиш;
- умумий овқатланиш тармоғини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- халқаро кўргазмаларида қатнашиш орқали ўзбек пазандачилиги санъатини тарғиб қилиш ва ижобий нуфузини ошириш;
- республикада, шу жумладан ҳудудларда умумий овқатланишни ташкил этишга оид танловлар, кўргазмалар, фестиваллар ва махсус кунлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;
- соҳани рақамлаштириш ва ахборот хизматларини ташкил этиш, махсус нашрлар, китоблар, журналлар ва буклетлар, электрон нашрларни тайёрлаш ва шу жумладан хорижий мамлакатларда тарқатиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида фаол ёритиш;
- умумий овқатланиш корхоналар фаолиятига ва тараққиётига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни бартараф қилиш бўйича ваколатли давлат органларига таклифлар тайёрлаш ҳамда ўз ваколати доирасида тадбирларни амалга ошириш;
- умумий овқатланиш соҳасида илмий салоҳиятга эга олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
- халқаро миқёсда ўтказиладиган соҳасига доир барча анжуманлар, симпозиумлар, конгресслар, кўрик-танловлар, фестивалларда ўз аъзолари иштирок этишини таъминлаш.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026