Freedom House Ўзбекистонни “эркин бўлмаган” мамлакатлар қаторида қолдирди
Freedom House ташкилоти жаҳон мамлакатларидаги эркинлик даражасига оид анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Янгиланган рейтингда Ўзбекистондаги эркинлик даражаси 100 баллдан 12 баллга баҳоланди ва мамлакат “эркин бўлмаган” давлатлар қаторида қолди.

Фото: Kun.uz
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилот Freedom House жаҳон мамлакатларининг эркинлик даражасига оид анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Янгиланган рейтингда Ўзбекистондаги эркинлик даражаси 100 баллдан 12 баллга баҳоланган ва мамлакат “эркин бўлмаган” давлатлар қаторида қолган.
Ўзбекистондаги сиёсий ҳуқуқлар энг юқори 40 баллдан 2 баллга, фуқаролик эркинликлари эса энг юқори 60 баллдан 10 баллга, жами 12 баллга баҳоланган.
Шунингдек, интернет эркинлиги бўйича ҳам Ўзбекистон 100 баллдан 25 балл тўплаб интернети “эркин бўлмаган” мамлакатлар қаторидан жой олган.
Рейтингда энг юқори ўринни максимал 100 балл билан Финландия банд этган. Ундан кейинги ўринларни 99 балл билан Янги Зеландия ва Швеция эгаллаган. Энг паст натижаларни Тибет (0 балл), Сурия ва Жанубий Судан (ҳар бирида 1 балл) қайд этган.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари – Туркманистон (2 балл), Тожикистон (5 балл), Қозоғистон (23 балл) ва Қирғизистон (27 балл) ҳам “эркин бўлмаган” мамлакатлар қаторига киритилган.
Freedom House'нинг анъанавий тадқиқоти бу йил 195 та мамлакат ва 15та ҳудудни қамраб олган. Қайд этилишича, ўтган йил давомида 52 та давлатдаги эркинлик даражасида пасайиш кузатилган, фақатгина 21 та давлатда яхшиланиш қайд этилган.
Дунё аҳолисининг атиги 20 фоизи “эркин” деб ҳисобланган мамлакатларда, аксарият одамлар эса “қисман эркин” (42 фоиз) ёки “эркин бўлмаган” (38 фоиз) мамлакатларда яшайди.
Тадқиқотчиларга кўра, глобал эркинлик даражаси қаторасига 18 йилдан буён пасайяпти.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

10:41 / 05.03.2025
Коррупция муаммосини жамоатчиликка олиб чиқишда ОАВнинг ўрни ортмоқда — президент

21:07 / 23.02.2025
“Танқидлар оғриғини ичга ютавериб, хасталик орттирдим” – журналист Нозима Воҳидова билан суҳбат

11:21 / 06.02.2025
Тергов судялари иш бошлади. Энди прокурорлар санкция олишга қийналадими?

13:47 / 27.01.2025