Тошкент метросининг иккита янги бекати 11 мартдан ишга тушади
Бекатларда техник синов ишлари якунланган. Поездлар ҳаракати одатий режа асосида йўлга қўйилади.

Тошкент метрополитени Ер усти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари 11 март, душанба куни ишга тушади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» хабар берди.
Белгиланган техник синов ишлари якунланган. Бекатлар 11 март эрталабдан одатий режа асосида йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди.
Таъкидланишича, 7 март куни Тошкент шаҳрига янги 12 та метро вагони келтирилган. Май ойи сўнгига қадар эса яна 20 та замонавий метро вагонлари келтирилиши режа қилинган.
Аввалроқ Kun.uz сўровига Транспорт вазирлиги «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларидаги синов жараёнлари жорий йилнинг 15 мартига қадар ўтказилишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган «Турон» ва «Қипчоқ» метро бекатларининг қурилиши 2023 йил сўнгида якунланиб, 15 декабр куни поездлар ҳаракати синов тариқасида бошланганди.
Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ерусти ҳалқа йўли жами 7 та метро бекатини ўз ичига олган. Унинг қурилиши 2020 йилнинг декабр ойидан бошланган. 2023 йил апрел ойида бекатларнинг 5 таси аҳолига фойдаланишга топширилганди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

09:32 / 07.03.2025
Тошкент метросида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда

19:37 / 04.02.2025
Тошкент метросига яна 3 та янги поезд олиб келинди

12:24 / 26.01.2025
2024 йилда Тошкент метросида қанча йўловчи ташилгани маълум қилинди

23:20 / 18.01.2025