Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда НАТОнинг Nordic Response кенг кўламли машқлари бошланди
НАТОнинг Чекка Шимолдаги машғулотларида Финландия, Швеция ва Германия каби 13 давлатдан ҳарбий хизматчилар қатнашмоқда. Манёврларда улар алянс ҳудудига ҳужумни қайтаришни машқ қилади.
Норвегия шимолида алянс ҳудудига қилинган ҳужумни қайтариш учун НАТОнинг кенг кўламли машғулотлари ўтказилмоқда. Германия Бундесвери маълумотларига кўра, 7 март, пайшанба куни ярим тунда бошланган Nordic Response - 2024 («Шимолий жавоб») манёврларида 1500 га яқин немис аскари, жумладан, 700 тоғларда ҳаракатланувчи милтиқчи қатнашмоқда.
Машғулотларнинг биринчи кунида аскарлар Норвегиянинг Алта шаҳри ҳудудидан (Россия билан чегарадан тахминан 500 км узоқликда) унинг жанубида жойлашган ҳудудларни озод қилиш учун «аксилҳужум» ўтказиши керак. Манёврлар сценарийсига кўра, бу жой аллақачон «душман томонидан босиб олинган».
Норвегия маълумотларига кўра, Nordic Response - 2024’да 13 иттифоқчи давлатдан 20 мингга яқин аскар иштирок этмоқда, жумладан, Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин алянсга қўшилишга қарор қилган Финландия ва Швециядан ҳам ҳарбийлар бор. Манёврларда турли хил қурол тизимлари, жумладан, 100 та самолёт ва фрегат ҳамда сувости кемалари билан денгиз кучлари иштирок этади.
Nordic Response - 2024 фаол босқичининг бошида Германия мудофаа вазири Борис Писториус Альтага келди. Бир кун олдин у Россия билан чегарадаги Норвегия ҳарбий базасига ташриф буюрди ва ҳозирда асосий эътибор Украина ва Яқин Шарққа қаратилаётганига қарамай, Бундесвернинг Узоқ Шимолдаги иштирокини кенгайтириш таклифи билан чиқди.
Мавзуга оид
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
10:35 / 25.04.2026
Норвегияда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
08:40 / 23.03.2026