Ўзбекистон | 16:49 / 28.03.2024
2972
2 дақиқада ўқилади

Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

Бугун, 28 март куни Олий Мажлис Сенати кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Унда Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлисини 2024 йил 30 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Таъкидланганидек, видео-конференц-алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

“Телекоммуникациялар тўғрисида”ги, “Айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга ҳамда ягона  суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, ялпи мажлис кун тартибида “Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимга ҳамда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомани (Тошкент, 2022 йил 1 июн) ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун ҳам ўрин олган.

Сенаторлар “Халқаро меҳнат ташкилотининг Ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисидаги 156-сонли конвенциясини (Женева, 1981 йил 23 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни ҳам кўриб чиқади.

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади.

Ялпи мажлисда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сифат таркибини яхшилаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ҳамда кадастрини юритиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи муҳокама қилиниши ҳам режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, сенаторлар Сенат кенгашининг бир қатор қарорларини тасдиқлаш масаласини ҳам кўриб чиқади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди