Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё ва Татаристон нефтни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилади
Термиз туманида жойлашган «Меҳмонлар уйи» комплексида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Татаристон раиси Рустам Миннихонов иштирокида делегацияларнинг музокаралари бўлиб ўтди.
Татаристон раҳбари Сурхондарёнинг бой тарихи билан танишуви унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади. Икки томонлама манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Нефтни қайта ишлаш, транспорт ва логистика, таълим, қишлоқ хўжалиги, инновацион технологиялар ҳамда чорвачиликни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
Келгусида ҳамкорлик алоқаларини маданий соҳаларда ҳам ривожлантириш мақсадида маданият кунларини ташкил этиш, ўтказиладиган байрам тадбирларида икки ҳудуд делегацияларининг ташрифларини уюштиришга келишиб олинди.

Татаристон ва Сурхондарё ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичда ривожлантириш бўйича ўтказилган учрашув якунлари юзасидан икки ҳудуд раҳбарлари томонидан баённома имзоланди.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
08:59 / 20.05.2026
Қозондан бемор ўзбекистонлик фуқаро ватанга олиб келинди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026