Лондон: «Газпром»нинг даромадлари 2030 йилгача камайиб боради
Британия Мудофаа вазирлигига кўра, келгусида «Газпром» савдо ҳажмининг ошиши янги транспорт инфратузилмаси, масалан, «Сибир кучи - 2» газ қувурига боғлиқ бўлади.

Фото: РИА Новости / Максим Блинов
Россия энергетика гиганти «Газпром»нинг Европа бозорини йўқотиши туфайли сезиларли даражада камай ган даромадлари камида 2030 йилгача пасайишда давом этади. Бундай прогнозни Британия Мудофаа вазирлиги 12 май, якшанба куни маълум қилди.
«Россиянинг 2022 йилда Украинага ҳужуми ва кейинчалик Россиянинг Ғарб билан муносабатлари ёмонлашуви «Газпром» фаолиятида сезиларли чекловларга олиб келди. Эҳтимол, «Газпром» ўз экспортини Европа бозорларига қарамликдан узоқроқ йўналтира олмагани камида 2030 йилга қадар унинг даромадларини чеклашда давом этиши мумкин», - дея маълум қилди Британия Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқда.
«Газпром»нинг муқобил бозорларга ўтиши
Таъкидланишича, «Газпром» ўз сотувларининг бир қисмини муқобил бозорларга ўтказишга муваффақ бўлган. «Бироқ, инфратузилма чекловлари туфайли бу 2023 йилда Европа бозорларида йўқотилган сотувларнинг 5-10 фоизини қоплаш имконини берди», деб таъкидлайди британиялик экспертлар. «Келажакда сотиш ҳажмининг ўсиши янги экспорт инфратузилмасига, масалан, «Сибир кучи - 2» газ қувурига боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас», - дейди улар.
2022 ва 2023 йилларда «Газпром» даромадларига юқори солиқ солиниши компаниянинг муқобил бозорларни кенгайтиришга сармоя киритиш қобилиятини ва рағбатларини деярли камайтирди, дейди британиялик мудофаа таҳлилчилари. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда «Газпром» Россия давлат бюджетига тахминан 2,5 триллион рубл (конвертация қилинганда: 28 миллиард АҚШ доллари ёки 26 миллиард евро) тўлаган, бу Россия Федерацияси умумий давлат даромадлари тахминан 9 фоизини ташкил этди.
«Россия ҳукумати 2024 йилда «Газпром»га солиқ юкини янада оширишни режалаштирмоқда, бу «Газпром»нинг 2024 йилда инвестицияларни 15 фоизга қисқартириш қарорига таъсир қилган бўлиши мумкин», - дея таъкидлайди Британия Мудофаа вазирлиги.
«Газпром» даромадларининг пасайиши
Аввалроқ, май ойи бошида Financial Times ва ProFinance интернет-нашрлари Европага сотувнинг пасайиши туфайли «Газпром» «сўнгги ўн йилликлардаги энг катта йўқотишларга учраганини» хабар қилган эди.
«Энергия гиганти Украинадаги уруш оқибатларидан азият чекмоқда, чунки Европа Россия таъминотидан бош тортмоқда», — дейилади иккала нашрда. ProFinance муаллифлари таъкидлаганидек, «Газпром»нинг даромади ўтган йил шу даврига нисбатан қарийб 30 фоизга камайиб, 8,5 триллион рублни ташкил қилди, газ сотиш эса 8,4 триллиондан 4,1 триллион рублгача камайди.
Британия Мудофаа вазирлиги ўз прогнозида айнан шу маълумотларга таянади.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

10:43 / 29.03.2025
Британияда ишламоқчи бўлганлар учун таълим дастурлари амалга оширилади

10:33 / 14.03.2025
«Газпром» Ғарб санкцияларидан энг катта зарар кўрган компания бўлди — Reuters

14:44 / 20.02.2025
The Times: Британия Украинага қирувчи самолётларини юбориши мумкин

09:45 / 17.02.2025