Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
Ўзбекистонлик Жамолиддин Тоҳиров АҚШда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. У бошқараётган фура ички бетон тўсиққа бориб урилган. Ҳалокат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
22 июл эрталабки 8:30 атрофида АҚШда аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бунинг натижасида 38 яшар ўзбекистонлик Жамолиддин Тоҳиров вафот этган.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, Жамолиддин Тоҳиров бошқараётган 18 ғилдиракли 2022 Freightliner русумли фура ички бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишдаги барча йўлаклардан ўтиб, ташқи ҳимоя панжарасини ҳам ёриб ўтган. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Ҳалокат юзасидан тергов ишлари давом эттирилмоқда.



Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, автоҳалокат содир бўлган куни кучли ёмғир ёғаётган бўлган. Марҳум Флорида штатининг Орландо шаҳрида яшаган.
Маълумот учун, Америкага борган ўзбекларимизнинг кўпчилиги катта ҳажмли юк машиналарида (track) ҳайдовчилик қилади. Лекин бу – америкаликларнинг ўзи ишлашни хоҳламайдиган энг оғир соҳалардан бири. Чунки уларнинг ўлчами катта ва тўхташ ёки тезкор манёвр қилиш енгил автомобилларга нисбатан секинроқ ва кўпроқ жой талаб қилади. Юқори кабина ва узун кузов туфайли атрофдаги транспорт воситалари ва пиёдаларни кўришда қийинчиликларга дуч келиш мумкин. Бу эса хавфни оширади.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
17:35 / 23.06.2026