Жаҳон | 08:34 / 07.08.2024
5825
2 дақиқада ўқилади

Британияда радикал намойишчилар қўлга олинди

Намойишларнинг илҳомлантирувчиси ва ташкилотчиси «Инглиз ўзини ҳимоя қилиш лигаси» ўта ўнг гуруҳи бўлди. 

Фото: JUSTIN TALLIS/AFP via Getty Images

Британиянинг Плимут шаҳридаги тартибсизликлар чоғида ўта ўнг гуруҳнинг олти нафар аъзоси қўлга олинди

Бу ҳақда маҳаллий полиция баёнотида айтилади.

Баёнотга кўра, тўқнашувлар чоғида ирқчиликка қарши параллел намойишда радикалларни иштирокчилардан ажратиб турган полиция ходимлари яраланган.

Ўта ўнглар ирқчиликка қарши бўлганларга тош, шиша ва бошқа нарсаларни улоқтирдилар. 

Британияда бир неча кундан бери тартибсизликлар давом этмоқда. Намойишларнинг илҳомлантирувчиси ва ташкилотчиси «Инглиз ўзини ўзи ҳимоя қилиш лигаси» ўта ўнг гуруҳи ҳисобланади. 

Тартибсизликларга 29 июл куни 17 ёшли ўсмир пичоқ билан ҳужум қилган Саутпорт шаҳрида содир бўлган воқеа сабабдир. Уч нафар бола жиноят қурбони бўлди, яна саккиз нафар бола жароҳат олди. 

Ўта ўнглар воқеа ҳақида нотўғри маълумотлар, жумладан, гумонланувчи мусулмон давлатидан келган муҳожир эканлиги ҳақидаги ёлғон даъволарни тарқатишди. Полиция бу маълумотларни инкор этишига қарамай, намойишлар давом этди. 

Намойишлар чоғида ўта ўнг экстремистлар Сандерленддаги масжидга ҳужум қилиб, полиция бўлимини ёқиб юборган. Ўнг қанот радикаллар мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги масжидлар ва мусулмон марказларига ҳам ҳужум қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид