Жаҳон | 13:00 / 13.08.2024
1549
1 дақиқада ўқилади

Исроил ҳужумларида яна 35 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил армияси Фаластин эксклавининг шимоли, маркази ва жанубида ҳаво ҳужумларини амалга оширди. 

Фото: Anadolu agency

35 фаластинлик блокада остидаги Ғазо секторининг турли ҳудудларида Исроил ҳужумлари қурбони бўлди.

Исроил армияси Фаластин эксклавининг шимоли, маркази ва жанубида ҳаво ҳужумларини амалга оширди. 

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги манбаларга кўра, Ғазо шаҳрининг жануби-шарқидаги «Бадр» масжиди яқинига уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида олти киши ҳалок бўлган. Абу Ҳасира мавзесидаги турар жой биносининг ўққа тутилиши натижасида яна икки киши ҳаётдан кўз юмди. 

Бундан ташқари, Ғазо секторининг марказий қисмидаги «Бурайж» қочқинлар лагерига уюштирилган ҳужумлар натижасида камида икки киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди.

Блокадаги секторнинг марказий қисмида «Нусайрат» қочқинлар лагерига уюштирилган ҳужум чоғида оғир яраланган бир фаластинлик ҳам шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Ғазо жанубидаги Хон-Юнус шаҳрига уюштирилган ҳаво ҳужумларида 24 фаластинлик ҳалок бўлди.

Мавзуга оид