Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатди
Компаниянинг қарийб 4,8 млрд сўмлик 2 та савдосида рақобатни чеклайдиган ёки чеклаши мумкин бўлган ҳаракатларнинг аломатлари аниқланган.
Фото: Ўзбекнефтгаз
Рақобат қўмитаси томонидан «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси (савдоларда рақобатни чеклаш) талаблари бузилганлик аломатлари аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари билан «Ўзбекнефтгаз» АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:11 / 06.04.2026
Ун сотиш қоидаларини бузган 29 та корхона биржадан четлаштирилди
12:46 / 30.03.2026
Рақобат қўмитаси пропан нархини сунъий оширган 31 та импортёрни жаримага тортди
19:05 / 28.03.2026
25 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
20:49 / 25.03.2026