Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Spark симёғочга урилиши оқибатида 2 киши вафот этди
Ҳайдовчи кескин тормоз босиши туфайли бошқарувни йўқотган. Машинада жами 4 киши бўлган.
Фарғона шаҳрида Spark автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида икки нафар йўловчи вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.
Ҳолат 29 август куни соат 03:30 атрофида Қиргили мавзесида содир бўлган. 19 ёшли ҳайдовчи Т.А. бошқарувидаги Spark автомобилини бошқариб кетаётиб, кескин тормоз босиши сабабли бошқарувни йўқотган.
Сўнгра йўл четида бетон симёғочга урилган. Оқибатда автомобил йўловчилари – 19 ёшли Қ.М. ва Ю.А. ҳамда 18 ёшли Э.Ш. ва Н.Ф. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан автомобилда бўлган икки нафар 19 ёшли йўловчи вафот этган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026