Жаҳон | 00:18 / 02.09.2024
4565
2 дақиқада ўқилади

NASA космосда қуёш елканини муваффақиятли синовдан ўтказди

Елкан материали фотонларни тутиб қолишга мўлжалланган. Фотонларнинг массаси бўлмасада, улар объект билан тўқнашувда импулс ҳосил қилиши мумкин.

Фото: NASA

NASA олимлари Ерга яқин фазода қуёш елканини ёйиш бўйича уриниши муваффақиятли амалга оширилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, янги технологиянинг синови 2023 йил апрелда учирилган Advanced Composite Solar Sail System (ACS3) бортида амалга оширилган.

Қуёш елканининг ўлчами теннис кортининг ярмидек келади — у 80 метр квадратли полотно шаклида қурилма. Елкан материали фотонларни тутиб қолишга мўлжалланган. Фотонларнинг массаси бўлмасада, улар объект билан тўқнашувда импулс ҳосил қилиши мумкин.

ACS3 космик кемаси бир неча ҳафта давомида синовлар олиб боради, бу эса жамоага елканнинг космосдаги манёврчанлигини кузатиш имконини беради.

Орбитани кўздан кечириш асносида тадқиқотчилар қуёш елканлари билан жиҳозланадиган келажакдаги миссияларни лойиҳалаш ва бошқаришда аниқроқ тасаввурга эга бўлади.

«Тажрибалар давомида олинган маълумотлар космик об-ҳаводан огоҳлантирувчи, астероидлар разведкасини олиб борадиган сунъий йўлдошларга ўрнатиладиган йирик қуёш елканларини лойиҳалаштиришга хизмат қилади», — дейилади миссия хабарида.

Орбитага жойлаштирилган космик аппарат баландлиги Халқаро космик станциядан қарийб икки баробарга катта. Қуёш елканига ўрнатилган камералар ёрдамида олинган суратлар 4 сентябр куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Мавзуга оид