Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгиянинг машҳур ресторанлар тармоғи Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда
Белгиянинг Le Pain Quotidien халқаро ресторанлар тармоғи ва Ўзбекистоннинг "RestofFoods" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Ҳужжатга кўра, Le Pain Quotidien ресторанлар тармоғи яқин вақт ичида Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўяди.
Дунёга машҳур бренднинг кириб келиши Ўзбекистон фуқаролари ва меҳмонлари учун мамлакат жозибадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Le Pain Quotidien халқаро ресторанлар тармоғи 1990 йилда Брюссел шаҳрида Ален Кумон томонидан ташкил этилган. Ушбу тармоқнинг 260 дан ортиқ ресторанлари дунёнинг 20 дан ортиқ давлатларида, жумладан, Белгия, Нидерландия, Британия, Франция, Швейцария, Бразилия, Испания, БАА, Кувайт ва Қатарда мавжуд.
Le Pain Quotidien'нинг муаллифлик рецепти асосида тайёрланадиган маҳсулотлар, жумладан нон, турли хил салатлар, сэндвичлар, ичимликлар, тарталетка ва тартинлар хўрандалар орасида юқори талабга эга.
Мавзуга оид
08:55 / 01.07.2026
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
12:39 / 23.05.2026