Ўзбекистон | 19:37 / 25.09.2024
5586
2 дақиқада ўқилади

Шўрчи тумани ҳокими ўзгарди

2023 йил бошидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Улуғбек Зокиров бошқа ишга ўтказилган.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Улуғбек Зокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганини билдирди.

Унинг ўрнига Акбарали Ишмурзоев номзодини Шўрчи тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Акбарали Ишмурзоев 1982 йилда Денов туманида туғилган. 2003- ва 2009 йилда Термиз давлат универстетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларидан фойдаланиш, молия.

Фаолияти давомида ижро ҳокимияти органларида турли лавозимларда, хусусан, Узун ва Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасида меҳнат қилган. Тайинловга қадар А.Ишмурзоев 2023 йилдан буён Денов тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Асли банкир бўлган ва 1997-2022 йилларда турли банкларда ишлаган Улуғбек Зокиров 2023 йил январида Шўрчи тумани ҳокимлигига тайинланганди.

Мавзуга оид