Жамият | 10:30 / 10.11.2024
3199
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди

Нексия ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва икки нафар пиёдани уриб юборган.

Фото: Видеодан кадр

Қорақалпоғистонда ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 32 ёшли ҳайдовчи Хўжайли тумани Қумчиғин овулидан ўтган йўлда Нексия машинасини бошқариб кетаётиб эҳтиётсизлик қилган ва машина бошқарувини йўқотган.

Шундан сўнг машина кўприк устида турган икки нафар пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёдалардан бири оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Иккинчи пиёда шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Хўжайли тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид