Самарқандда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
Ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилган.

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Ургут туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 29 июл куни соат 12:30 ларда Самарқанд вилояти, Ургут туманидан ўтувчи «Ургут — Ғўс - Авазмерган» автомобил йўлида содир бўлган.
2003 йилда туғилган ҳайдовчи «Cobalt» автомобилида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги «Damas» билан тўқнашган.
Оқибатда «Damas» ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар йўловчи ва «Cobalt» ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Жиноят ишлари бўйича Ургут тумани судида қоидаларни бузиб одамлар ўлимига сабаб бўлган 21 ёшли ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиб одамлар ўлимига сабабчи бўлиш) билан айбдор деб топилган.
“Миллар” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, суд ҳайдовчига 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 9 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
Мавзуга оид

18:09
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

15:08 / 04.06.2025
Тошкентда Nexia хавфсизлик оролчасидаги пиёдани уриб юборди

22:28 / 03.06.2025