Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Ушбу шахс уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида виза олиб бериш эвазига 12 минг доллар олганида қўлга тушган.
Тошкентда уч кишини Англияга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан пул олган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида С.У. исмли шахс фуқаро Д.Н. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уч нафар фуқарони танишлари ёрдамида Англия давлатига ишга юбориш ҳамда виза олиб бериши эвазига 12 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинган эди. Шунингдек, Наманган ва Самарқандда АҚШга ишга юборишни ваъда қилиб, 5 ҳамда 18 минг доллардан пул олган шахслар ушланганди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
12:20 / 10.06.2026
Кореяга юбориш ваъдаси билан пул йиғган шахслар қўлга олинди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026