Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Файзулла Хўжаевнинг жияни профессор Сулаймон Иноятов вафот этди
Профессор Сулаймон Иноятов 87 ёшида вафот этди. У Бухоро давлат университетида ишлаб келаётган эди.
Сулаймон Иноятов
19 ноябр куни Бухоро давлат университети профессори, тарихчи олим, педагог Сулаймон Иноятов 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Бухоро давлат университети расмий телеграм каналида хабар қилинди.
Сулаймон Иноятов 1938 йил 12 март куни Шехон қишлоғида Иноятхўжа Атоуллаев (1890—1987) ва Супия Иноятова (1900—1983) оиласида туғилган. Оиланинг келиб чиқиши Бухородаги машҳур Хўжаевлар сулоласига бориб тақалади.
Иноятов 1956-1961 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида тарих-филология факултетини тамомлаган. 1984-1989 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида кафедра мудири, 1989-1992 йилларда илмий ишлар бўйича проректор, 1992-1995 йиллар давомида университетнинг тарих факултети декани лавозимларида ишлаган.
Сулаймон Иноятов 10 та монография, 15 дан зиёд ўқув-услубий қўлланма, 300дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи. Ўн минглаб шогирдларга устозлик қилган. 2023 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
Kun.uz марҳумнинг яқинлари, дўстлари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Олдинроқ Kun.uz мухбири Сулаймон Иноятов билан Файзулла Хўжаев ҳақида суҳбат қилган эди.
Мавзуга оид
12:16 / 07.03.2026
Венгрия университетида ўзбек тили курслари очилади
21:32 / 02.03.2026
Бухородаги Кўкалдош мадрасасида кузатилган ҳолат бўйича изоҳ берилди
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
21:37 / 04.02.2026