Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
Таъкидланишича, афв этилганларнинг барчаси ўз айбига иқрор бўлган, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган ва кечирим сўраб мурожаат қилган.
Фото: IMAGO
Александр Лукашенко «экстремизм» моддаси бўйича қамалган 32 нафар Беларус фуқаросини афв этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизматига яқин бўлган Telegramʼдаги «Пул первого» канали хабар берди.
Афв этилганларнинг саккиз нафари аёллар бўлса, 24 нафари — эркаклар. Уларнинг исми ошкор этилмади. Таъкидланишича, маҳкумларнинг барчаси ўз айбига иқрор бўлган, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган ва кечирим сўраб мурожаат қилган.
«17 нафарида сурункали касаллик бор, бир нафари ногирон. Маҳкумларнинг 17 нафарининг фарзанди бор, икки нафари — кўп болали. Афв этилганларнинг тўққиз нафари — 50 ёшдан катта», дейилади хабарда.
Сўнгги ойларда Беларусда бир неча бор сиёсий маҳбуслар озод этилди. Хусусан, 16 август куни Лукашенко 30 нафар маҳбусни афв этган бўлса, 4 сентябрда — 30 киши, 16 сентябр — 37 маҳкум, ноябр бошларида эса 31 киши озодликка чиқди. Лукашенконинг матбуот хизмати юқоридаги барча ҳолатларда афв этилганлар исмини ошкор этмади.
Октябр охирларида Александр Лукашенко беларуслик фаол Мария Колесникова афв этиш ҳақида мурожаат қилса, уни афв этиш масаласини кўриб чиқишга қарши эмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
11:43
Озод этилган беларуслар бошқалар озодлиги учун ҳам курашишга чақирди
12:10 / 13.12.2025
Беларусдан ерости туннели орқали Полшага 180 нафардан ортиқ ноқонуний мигрант кириб келди
13:10 / 11.12.2025
ЕИ Лукашенко режимига қарши янги санкциялар жорий этмоқчи
13:03 / 08.12.2025