31 ўзбекистонлик БААга киритилмади. Улар ортга қайтарилмоқда
Абу-Даби халқаро аэропортида қолиб кетган ватандошларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилган. Wizz Air авиакомпанияси ҳозирда қолган фуқароларни ҳам қайтариш чораларини кўраётгани айтилди. Воқеа БААда уч ўзбекистонлик яҳудий роҳибнинг ўлимида гумонланиб қўлга олиниши фонида рўй берди.
30 ноябр куни Тошкент–Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Air авиакомпанияси рейсида учган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси амирликлар ҳудудига киритилмади. Улар Абу Даби шаҳридаги Шайх Зоид номидаги халқаро аэропортда чегарадан ўтказилмаган.
Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган видео ва суратлар тарқалгач, Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси изоҳ бериб, аэропорт маъмурияти ва амирликларнинг мутасадди идоралари билан мулоқотда бўлиб, вазият назоратга олинганини маълум қилди.
“Аэропорт маъмурияти билан ҳамкорликда ҳамюртларимизни уч маҳал овқат билан таъминлаш ҳамда уларга зарур ҳолларда тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари ташкил этилди. Юзага келган вазиятни ҳал этиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда”, – дейилади дипмиссия ахборотида.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz сўровига жавобан ҳозирда расмий ахборот тайёрланаётганини маълум қилди.
Йўловчиларнинг тақдири нима бўлди?
Uzbekistan Airports матбуот хизмати вакили Аҳмаджон Орифжоновнинг Kun.uz'га айтишича, умумий тажрибага кўра қайсидир давлатга йўловчи киритилмаса, уларни олиб келган авиакомпания қайтариб олиб кетиш чораларини кўради. Яъни барча харажатлар Wizz Air авиакомпанияси томонидан қопланади.
“Ҳозирда авиакомпания йўловчиларнинг бир қисмини Ўзбекистонга олиб келган, қолган қисмини бошқа рейсларда олиб келиш чораларини кўрмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоиз, авиакомпаниянинг бу ҳолатга, айнан йўловчиларнинг Абу-Даби ҳудудига киритилмаслигига алоқаси йўқ, бунга чегара хизмати жавоб беради. Ва улар томондан ҳозирда ҳеч қандай изоҳ берилмаган, йўловчиларнинг киритилмаслик сабаби тушунтирилмаган. Бизда ҳам бундай маълумот йўқ”, – дейди у.
Юқоридаги воқеа БААда 3 нафар ўзбекистонлик яҳудий роҳибнинг ўлимида гумонланиб қўлга олиниши фонида рўй бермоқда. 26 ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроил элчиси билан учрашган, Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва Исроил идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини билдирганди.
Маълумот учун, БААга борувчи ўзбекистонликлар учун 2024 йил 16 февралдан бошлаб визасиз режим амал қилиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Антарктидадаги базада олим ўз раҳбарига ҳужум қилди
Жаҳон | 10:12
-
Тошкентда йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
Жамият | 10:03
-
Европа Иттифоқи ва ҳамкорлар Сурия ва унинг қўшниларига 5,8 млрд евро ажратади
Жаҳон | 09:42
-
Исроил Ғазо секторига яна зарбалар беришни бошлади
Жаҳон | 09:34
Мавзуга оид

16:33 / 24.02.2025
Дубай валиаҳд шаҳзодаси дунёдаги энг баланд бинодан парашютда сакради

18:10 / 03.02.2025
Reuters: Путин ва Трамп Саудия Арабистони ёки БААда учрашиши мумкин

09:28 / 28.01.2025
Ўзбекистон ва БАА нодир металларни қидиришда ҳамкорликни жадаллаштиради

07:30 / 16.01.2025