Рубоб ясаш бутунжаҳон маданий мероси деб эътироф этилди
ЮНEСКО рўйхатига кирган Ўзбекистонга оид номоддий мерос элементлари сони 16 тага етди.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Рубоб ясаш ва ижрочилик санъати инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилди.
Тегишли қарор 4 декабр куни Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ЮНEСКО ҳукуматлараро қўмитасининг Асунсион (Парагвай) шаҳрида бўлиб ўтган 19-сессиясида қабул қилинди.
Қарорда рубоб Марказий, Жанубий ва Жануби-Ғарбий Осиё ҳудудларидаги энг қадимий мусиқа асбобларидан бири сифатида эътироф этилган.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, кўпмиллатли номзоднома ҳужжатини тайёрлашда Ўзбекистон томонидан Миллий комиссия котибияти ва Маданият вазирлигининг мутасадди ташкилотлари иштирок этган.
Мазкур элемент Ўзбекистон Республикасидан ЮНEСКО рўйхатидан жой олган 16-элемент ҳисобланади.
Элементнинг ЮНEСКО рўйхатига киритилиши халқаро ҳамда миллий даражада унинг аҳамияти ҳақида хабардорликни оширишга, элементни аъзо-давлатлар билан биргаликда сақлашга ва келгуси авлодларга етказишда ёрдам беради, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп: Зеленский қазилмалар бўйича келишувдан чиқмоқчи
Жаҳон | 09:11
-
Тошкент туманида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган объект тўхтатилди
Жамият | 08:53
-
Урушдаги мутлақ рекорд: март Россия артиллерияси учун «қора ой» бўлди
Жаҳон | 08:51
-
Путинга уруш керак, Трамп буни тушуниб етган кўринади — The Times
Жаҳон | 08:47
Мавзуга оид

14:46 / 12.03.2025
Шавкат Мирзиёев Парижда ЮНЕСКО бош директори билан учрашди

08:46 / 10.03.2025
Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди

19:23 / 23.12.2024
ТДЮУ жойлашган тарихий бино эшикларини берухсат алмаштирган ходим жаримага тортилди

15:29 / 03.12.2024