Тошкент туманлараро иқтисодий суди Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 28-уй манзилида олиб борилаётган қурилиш ишларини тўхтатди

Даъво аризаси Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистон амалий санъат музейига таҳдид солаётган қонунбузарликлар сабабли киритилди.

Музей муҳим маданий мерос объекти ва Тошкент модернизмининг диққатга молик намунаси ҳисобланади. Шу сингари масканларни муҳофаза қилиш нафақат тарихни, балки шаҳарнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш учун ҳам муҳим экани таъкидланди.