Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сомсахонада ёнғин содир бўлди
Пойтахт ФВБ Учтепа туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Учтепа туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 9 декабр куни соат 20:03 да Учтепа тумани, Фозилтепа кўчасида жойлашган сомсахонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:07 да етиб бориб, ёнғин соат 20:20 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
«Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ресторан дудбўронида ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди. Ундан олдин Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
16:28 / 13.06.2026