Британия университети Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни амалга оширади
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Хартфордшир университетига ташрифи доирасида проректор Майри Уотсон ва талабалар билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё
Хартфордшир университети проректори Майри Уотсон билан музокаралар давомида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Майри Уотсон Хартфордшир университети Ўзбекистонда Британия таълим стандартларини жорий этишдан манфаатдорлигини таъкидлади. Шунингдек, у республика олий таълим муассасалари билан турли йўналишларда узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Мулоқот натижасида қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш, "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Хартфордшир университети раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этишга келишиб олинди.
Университет талабалари билан кечган учрашув чоғида Ўзбекистон замонавий ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, Ўзбекистон очиқ, ўзаро манфаатли ва мамлакат миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда конструктив ташқи сиёсат юритаётгани таъкидланди. Ташқи сиёсий фаолиятнинг асосий мақсади давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, унинг халқаро майдондаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, мамлакат атрофида хавфсизлик ва барқарорлик камарини яратиш, республиканинг ташқи иқтисодий манфаатларини фаол илгари суришдан иборатлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Австриядаги мактабда отишма юз берди. Камида 11 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 17:04
-
Расмиятчиликларсиз диплом ҳимояси: Paynet дипломни карера сари қадамга айлантирмоқда
Ўзбекистон | 17:00
-
Шавкат Мирзиёев: Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш лозим
Ўзбекистон | 16:56
Мавзуга оид

15:52
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

10:49
Британиялик таниқли ёзувчи Фредерик Форсайт вафот этди

14:10 / 09.06.2025
Британия Ўзбекистонда органик маҳсулотлар лабораторияларини очмоқчи

13:21 / 05.06.2025