Мулоқот чоғида хорижий компанияларни Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларига, шунингдек, республикадаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Peel Hunt Ўзбекистондаги хусусийлаштириш, инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ва юқорида баён этилган амалиётлар бўйича республиканинг йирик тармоқ корхоналари билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда.

Ўзбекистон расмий вакили Британия томонини бўлажак IV Тошкент халқаро инвестиция форуми билан таништирди ва уларни ушбу нуфузли халқаро анжуманга таклиф қилди.