Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Президент администрациясида шуъба мудири бўлиб ишлаб келган Марат Жўраев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Аввалроқ бу лавозимга тайинланган Зафар Азимов уч ҳафтага бормай бошқа ишга ўтказилганди.
Марат Жўраев / Фото: Бандлик вазирлиги
Марат Йўлдошевич Жўраев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Жўраев тайинловга қадар Президент администрациясининг банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида ишлаган.
Бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига 2024 йил 11 декабр куни Халқ банки раисининг ўринбосари бўлган Зафар Азимов тайинланган, лекин кўп ўтмай, декабр ойи охирида у Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилганди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимида 2024 йил 23 сентябрдан буён Ботир Зоҳидов фаолият олиб бормоқда.