Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Ўзбекистон маҳсулотларини сертификатлашга кўмаклашади
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Intertek компаниясининг ҳукумат ва савдо хизматлари бўйича бош менежери Ирина Беренвалд билан учрашув ўтказди.
Intertek Group plc 1885 йилда Лондон шаҳрида ташкил этилган. Компания ўтган давр мобайнида нефт ва газ, энергетика, автомобил саноати, қурилиш, электроника, озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва бошқа соҳаларда маҳсулот ва хизматлар сифатини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва стандартлаштириш соҳасида жаҳондаги етакчилардан бири сифатида ном қозонди. Унинг 100 дан ортиқ мамлакатларда мингдан ортиқ офислари, лабораториялари ва сертификация марказлари мавжуд.
Мулоқот чоғида мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш мақсадида Intertek компанияси билан ҳамкорликда халқаро стандартлар асосида сертификатлаш, ёрлиқлаш ва ўраш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ирина Беренвалд 2024 йилда Тошкент қилган амалий сафари якунларини юқори баҳолади. У, шунингдек, Intertek компанияси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандумни амалга татбиқ этиш бўйича музокараларни давом эттиришга қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Intertek компанияси ўртасида онлайн музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:20 / 14.03.2026
Бўлажак ўқитувчилар касбий сертификатлашдан ихтиёрий тарзда ўтиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
22:24 / 01.03.2026