Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Мюнхенда Украинадаги урушни тугатиш режасини эълон қилади
Трампнинг Украинадаги урушни тугатиш режаси Мюнхен хавфсизлик конференциясида тақдим этилади. Уни АҚШнинг Украинадаги махсус элчиси Кит Келлог тақдим этади.
АҚШ иттифоқчилари Америка президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог 14-16 феврал кунлари бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида Доналд Трампнинг Украинадаги урушни тугатиш режасини тақдим этишини кутишмоқда, деб хабар берди Bloomberg 5 феврал, чоршанба куни манбаларга таяниб.
Агентлик суҳбатдошлари режа қанчалик батафсил тақдим этилиши ва унинг тақдимоти қандай форматда ўтказилишига аниқлик киритмади. Бироқ, Келлог ва бошқа расмийларнинг сўнгги ҳафталардаги изоҳлари ва оммавий баёнотлари режанинг «куч орқали тинчлик» тамойилига, яъни уришаётган томонларни сулҳга мажбурлаш тамойилига асосланишини аниқ кўрсатмоқда.
Можарони музлатиш
Bloomberg ёзганидек, Трампнинг режаси можаронинг потенциал музлатилишини ва Россия қўшинлари томонидан ишғол қилинган Украина ҳудудини Украинага хавфсизлик кафолатлари билан «мавҳум ҳолатда» ушлаб туришни назарда тутади. Бу кафолатлар айнан қандай бўлиши аниқланмаган.
Келлогнинг ўзи аввалроқ Х ижтимоий тармоғида Мюнхен конференциясида иштирок этиши ва Трампнинг Украинадаги «қонли ва қиммат» урушни тугатиш мақсади ҳақида гапириш имкониятини «интиқлик билан» кутаётгани ҳақида ёзган эди. «Американинг биз билан ишлашга тайёр иттифоқчилари билан учрашаман», деб ёзган махсус вакил.
Аввалроқ Американинг NBC News телеканали ўз манбаларига таяниб, АҚШ президенти маъмурияти Украинадаги можарони қандай ҳал қилиш борасида иккига бўлингани ҳақида хабар берган эди. Трамп жамоасининг бир қисми Москвага Россиянинг олға силжишини тўхтатиш учун босим ўтказиш тарафдори, бу ғояни Келлог ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолтц қўллаб-қувватлайди. Аммо Украинага ёрдамни қисқартиришни ёқлаётганлар ҳам бор. NBC Трамп жамоасидан ким бу ғояни қўллаб-қувватлашига аниқлик киритмади.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026