Аляскада бортида 10 киши бўлган самолёт бедарак йўқолди
Самолёт ҳавога кўтарилганидан 40 дақиқа ўтиб радарлардан йўқолган. У охирги маротаба қайд этилган жойга қутқарув самолёти юборилган, аммо ноқулай об-ҳаво қидирув ишларига халақит бермоқда.

Фото: Bering Air
Bering Air авиакомпаниясининг бортида ўн киши бўлган самолёти Аляска устидан учиб ўтаётганида бедарак йўқолди, деб хабар беради CNN.
Қутқарувчилар Уналаклитадан Номга учаётган самолётни қидириш билан шуғулланмоқда. У билан алоқа 6 феврал куни маҳаллий вақт билан 16:00 ларда йўқолган.
Bering Air авиакомпаниясининг Cessna 208 Caravan самолёти соат 14:37 да ҳавога кўтарилган. Одатда у ердан Номгача бўлган парвоз бир соатни ташкил этади. Самолёт учишни бошлаганидан тахминан 40 дақиқа ўтиб, у билан алоқа узилган, ҳаво кемаси радарлардан йўқолиб қолган. Бу вақтда самолёт Нортон-Саунд кўрфази устидан учиб ўтаётган бўлган.
Самолёт бедарак йўқолганидан кейин у охирги маротаба қайд этилган жойга қутқарув самолёти юборилган, соҳилни қўриқлаш хизмати бўлинмалари кўрфаз соҳилларида қидирув ишларини бошлаган. Қор ва музли ёмғир туфайли кўрувчанлик ёмонлашган, шу боис қидирув ишлари қийинлашган.
Аввалроқ АҚШда беморни олиб кетаётган кичик тиббий самолёт уйлар устига қулаб тушганди. Филаделфия шаҳрида қулаган кичик тиббий самолёт Мексикага кетаётганди. Унинг бортида тўрт нафар экипаж аъзоси, бир бемор ва унинг онаси – жами 6 киши бўлган, улардан ҳеч бири омон қолмаган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27 / 26.04.2025
Мавзуга оид

17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди

16:53 / 11.04.2025
Вашингтонда бортида конгрессменлар бўлган икки самолёт тўқнашиб кетди

00:50 / 05.04.2025