АҚШда беморни олиб кетаётган кичик тиббий самолёт уйлар устига қулаб тушди
Филаделфия шаҳрида қулаган кичик тиббий самолёт Мексикага кетаётганди. Унинг бортида тўрт нафар экипаж аъзоси, бир бемор ва унинг онаси – жами 6 киши бўлган, улардан ҳеч бири омон қолмаган.

Фото: Matt Rourke / AP
АҚШнинг Пенсилвания штати Филаделфия шаҳрида Learjet 55 русумли кичик самолёт турар-жой мавзесига қулаб тушди, оқибатда ёнғин юзага келди.
Самолёт беморларни ташишга мўлжалланган тез ёрдам учоғи бўлган. CNN хабарига кўра, унинг бортида бемор қиз, унинг онаси, икки нафар тиббиёт ходими ва икки нафар учувчи бўлган.
Лайнер бемор қизни АҚШда ўтказилган ҳаётий муҳим муолажадан сўнг ватанига – Мексикага қайтариб олиб кетаётган бўлган.
Самолёт Мексиканинг Jet Rescue Air Ambulance компаниясига қарашли бўлиб, бортдагилар ҳам Мексика фуқаролари бўлган. Jet Rescue Air Ambulance вакиллари ҳалокат пайтида бирор киши омон қолгани ҳақида маълумот йўқлигини билдирди.
Самолётнинг қулаши натижасида ерда келиб чиққан ёнғин бир нечта уйларга зарар етказди. Камида 6 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
🚨#BREAKING: New Dashcam video footage has emerged after Learjet 55, operated by Jet Rescue Air Ambulance, crashed killing multiple passengers ⁰
— R A W S A L E R T S (@rawsalerts) February 1, 2025
📌#Philadelphia | #PA ⁰⁰Watch as new dashcam video captures a massive explosion following a Learjet 55 crash in Northeast… pic.twitter.com/PriNXfy5tz
BREAKING VIDEO
— PhillyCrimeUpdate (@PhillyCrimeUpd) February 1, 2025
Philly man is recording as plane crashed and explodes in Northeast Philadelphia pic.twitter.com/LqPqbD1nf7
Авиаҳалокат сабаблари аниқланмоқда. Кузатувчилардан бири CNN телеканалига самолёт ҳавода портлаганини айтган. Портлашга бортдаги кислород баллонлари сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Филаделфияда юз берган ҳодиса АҚШда бир ҳафта ичида кузатилган иккинчи авиаҳалокат бўлди. 29 январ куни кечқурун пойтахт Вашингтондаги Роналд Рейган аэропорти яқинида American Airlines йўловчи самолёти ва АҚШ армиясининг Black Hawk вертолёти ҳавода тўқнашиб кетган, иккаласи ҳам Потомак дарёсига қулаганди. Самолётда 64 киши, вертолётда эса уч нафар ҳарбий хизматчи бўлган. Фожиа оқибатида ҳеч ким тирик қолмаган.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Балашихада портлаш оқибатида Герасимовнинг ўринбосари ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:26
-
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 14:36
-
Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор
Ўзбекистон | 13:59
-
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести
Жаҳон | 13:55
Мавзуга оид

13:55
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

13:33
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

13:32
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

09:59