Муборак туманига янги ҳоким тайинланди
Туманга 2023 йил октябридан буён раҳбарлик қилиб келган Мухтор Ҳайитмуродов ўрнини Ғолиб Муродов эгаллади. У бунгача «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали директори лавозимида эди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бугун халқ депутатлари Муборак тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Ғолиб Неъматович Муродовни Муборак тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Ғолиб Муродов 1981 йил Миришкор туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент молия институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар у «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Муборак туманига 2023 йил октябридан буён Мухтор Ҳайитмуродов ҳокимлик қилиб келаётганди. Унинг истеъфоси сабаби маълум қилинмаган.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 09:57
-
Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди
Иқтисодиёт | 09:18
-
Германия ва Европанинг уч давлати етакчилари Трамп билан Украинани муҳокама қилди
Жаҳон | 09:00
-
Хитой Сурхондарёда автомобиль заводи қуриши мумкин
Иқтисодиёт | 08:56
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025