Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда
Жанубий Африканинг Антарктидадаги Sanae IV тадқиқот базасида ишловчи олимлар гуруҳи аъзоларидан бирининг тажовузкор хатти-ҳаракатлари туфайли ёрдам сўраган. Безори экспедициянинг бошқа иштирокчиларини ўлдириш билан қўрқитган ва жамоа аъзоларидан бирини зўрлаган. Муаммо шундаки, базага етиб бориш жуда қийин ва узоқ вақт олади.

Фото: The Times
Метеорологлар, муҳандислар ва тиббий мутахассислардан иборат олимлар гуруҳи South Africa's Sunday Times газетасига юборган электрон хатда хабар берилишича, тажовузкор ходим аллақачон жамоанинг бир аъзосига нисбатан жинсий зўравонлик ишлатган, шунингдек, бошқасини ўлдириш билан таҳдид қилган. Можаро иштирокчиларининг исмлари очиқланмаган.
«Афсуски, [унинг] хатти-ҳаракатлари шу даражага етдики, бу бизни чуқур ташвишга солмоқда. Хусусан, унга [исми келтирилмаган] нисбатан зўравонлик ишлатган, бу шахсий хавфсизлик шартлари ва иш стандартларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади», – дея мактубдан парча келтиради нашр.
Мактуб муаллифларининг сўзларига кўра, безори ходим бутун гуруҳ учун хавф туғдиради.
Британиянинг Times нашри ёзишича, олимлардан мактуб ўтган ҳафтадаёқ келганди.
Оғзаки тортишувдан жисмоний зўравонликкача
Жанубий Африканинг Sanae IV тадқиқот базаси Африканинг энг жанубий нуқтасидан тахминан 4000 км масофада жойлашган.
Узоқлик ва мураккаб об-ҳаво шароити туфайли олимларни қисқа вақт ичида эвакуация қилиш деярли имконсиз. У ерга бориш учун об-ҳаво қулай бўлганда тахминан икки ҳафта вақт талаб этилади.

Жанубий Африка Республикасидан келган тадқиқот гуруҳи денгиз контейнерларига ўхшаш модулли вагонларда яшайди. Жамоа таркибида жами тўққиз киши бор. Улар яна 10 ой бирга бўлиши керак, аммо ҳозир мамлакат расмийлари жамоадаги муҳитни нормаллаштириш ва гуруҳнинг муаммоли аъзосини олиб кетиш йўлини топиш устида бош қотирмоқда.
Times нашри ёзишича, ЖАР атроф-муҳит вазири Дион Жорж олимлар жамоаси билан шахсан гаплашмоқчи эканини маълум қилган.
«Аввалига гуруҳ раҳбари ва ўша одам ўртасида оғзаки тортишув бўлган. Кейин вазият ёмонлашган, кейин у экспедиция раҳбарига ҳужум қилиб, жисмоний куч ишлатган», – дейди вазир.
Дион Жоржнинг айтишича, дастлабки суриштирув мактубда тилга олинган одам, катта эҳтимол билан, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бирор ҳаракатни дарҳол амалга ошириш ниятида эмаслигини кўрсатган.
Унинг сўзларига кўра, вазирлик аллақачон «шошилинч аралашув зарурати» билан Норвегия ва Германиядаги ҳамкасбларга мурожаат қилган. Ушбу мамлакатлар ҳам Антарктидада илмий-тадқиқот базаларига эга бўлиб, улар Sanae IV яқинида жойлашган.
South Africa's Sunday Times нашри ёзишича, олимлар Sanae IV базасидан тахминан 300 км масофада жойлашган немис тадқиқот базасига эвакуация қилиниши эҳтимоли юқори.
«Жуда ва жуда овлоқ жой»
Шу билан бирга, вазир Антарктидадаги олис базада яшаш шароитларининг ўзи гуруҳ аъзоларининг руҳий ҳолати ёмонлашишига ҳисса қўшаётганини таъкидлади.
«Сиз тор шароитда бўлиш қандай бўлишини тасаввур қилишингиз мумкин ва одамлар ҳақиқатан ҳам асабийлашишни бошлайди. Одам бундай ҳолатда йўналишини йўқотиши мумкин», – деди Дион Жорж.
Ўтган йили Жанубий қутбга чанғи экспедициясини амалга оширган олим Алан Чемберс Times нашрига берган интервюсида база жойлашган жой жуда олис ҳудуд бўлиб, базада яшаш коинотда бўлиш билан бир хиллиги, у ердаги олимлар ташқи дунё билан алоқадан деярли маҳрумлигини айтади — одамлар тўлиқ изоляцияда, қаттиқ совуқ туфайли ташқарига чиқолмайди. Лекин экспедицияга жўнатилишидан олдин барча номзодлар синчиклаб руҳий текширувдан ўтказилади.
«Психологик нуқтайи назардан бу жуда ва жуда овлоқ жой. Одамлар билан ҳам, ҳайвонлар билан ҳам алоқа деярли йўқ. Шунинг учун, агар сиз лагерда ёки тадқиқот марказида бўлсангиз, ярим йил, ҳатто бир йил давомида бу одамлар билан бирга бўлишга мажбурсиз», – дейди у.
Sanae IV базаси қояда жойлашган ва у ерда об-ҳаво шароити жуда оғир. Қишда бу ҳудудда ўртача ҳаво ҳарорати минус 23 даража, шамол тезлиги эса сониясига 60 метргача етиши мумкин.
«Психологик нуқтайи назардан, вазият тобора кескинлашяпти, деб ўйлайман. Атроф оппоқ — на ранглар, на товушлар, на сиз одатий деб билган бошқа нарсалар бор. Шу сабабли барча одамларнинг, жумладан ўзингизнинг ҳам хатти-ҳаракатингиз ўзгаради ва майда-чуйда нарсалар муҳим аҳамият касб эта бошлайди [...] шунинг учун агар сизда кимдир билан кичик можаро бўлса, у катта муаммога айланиши мумкин», – деб тушунтиради тажрибали тадқиқотчи Алан Чемберс.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Скандинавиядаги ватандошлар учун ўзбек тилида онлайн мактаб ташкил этилади
Ўзбекистон | 11:58
-
Самарқандда қум-шағал ноқонуний қазиб олиниши оқибатида 2,7 млрд сўм зарар етказилди
Ўзбекистон | 11:57
-
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма
Спорт | 11:42
-
Ҳитроу аэропорти катта ёнғин туфайли ёпилди
Жаҳон | 11:29
Мавзуга оид

23:57 / 17.03.2025
Акмал Шукуров Қозоғистонда ушланди

13:46 / 17.03.2025
Тошкентда танишини ҳимоя қилишга уринган шахс кучли зарбадан сўнг комага тушиб қолди

21:51 / 13.03.2025
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат

13:34 / 07.03.2025