Жаҳон | 11:45 / 18.03.2025
2341
3 дақиқада ўқилади

Канада бош вазири Володимир Зеленскийни G7 саммитига таклиф қилди

Марк Карни Украина президентини 15—17 июн кунлари Албертада бўлиб ўтадиган G7 саммитига таклиф қилди, деб хабар берди AFP.

Марк Карни Фото: Zuma / TASS

Канада бош вазири Марк Карни Украина президенти Володимир Зеленскийни 15-17 июн кунлари Алберта провинциясининг Кананаскис шаҳрида бўлиб ўтадиган G7 саммитига таклиф қилди. Бу ҳақда 17 март, душанба куни Канада ҳукумати вакили AFP'га маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта бош вазир лавозимига киришган Карни 16 март куни Украина раҳбари билан гаплашган. «Президент Зеленский июн ойида Албертада бўлиб ўтадиган G7 йиғилишига таклиф қилинди», — деди у.

Аввалроқ Марк Карни суҳбат чоғида Зеленский унга «Украина мудофааси ва глобал тинчликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида» янгиланган маълумотларни тақдим этганини маълум қилганди. «Канада Украинанинг Россия агрессиясига қарши эркинлик учун курашини қатъий қўллаб-қувватлайди», — дея қўшимча қилди у.

Володимир Зеленский, ўз навбатида, Карни билан суҳбатни «яхши ва мазмунли» деб атади ва Канадага кўрсатган ёрдами, хусусан, мудофаа пакетлари ва Украина энергетика секторини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирганини қўшимча қилди. У, шунингдек, Карнини Москвага босимни кучайтириш кераклиги ҳақида «яхши фикрлар» айтгани учун мақтади.

G7 Россияга Украинада ўт очишни тўхтатишдан бош тортса, санкциялар билан таҳдид қилди

"Катта еттилик" мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Канадада учрашиб, агар Россия Украинада ўт очишни тўхтатишдан бош тортса, унга қарши қўшимча санкциялар қўллаш имкониятини муҳокама қилди. 14 март куни эълон қилинган қўшма баёнотда: «Биз Россияни (Украинага) тенг шартлар асосида ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш орқали ўзаро жавоб беришга чақирдик», дейилади. «Агар бундай ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилмаса, Россияга қўшимча босим, жумладан, санкциялар, нефт нархини чеклаш, Украинага қўшимча ёрдам кўрсатиш ва бошқа чораларни кўришни муҳокама қилдик».

Канаданинг «Катта еттилик»даги раислиги веб-сайтида эълон қилинган ҳужжатда ташқи ишлар вазирлари ҳар қандай ўт очишни тўхтатишга «амал қилиниши» ва Украинанинг «янгиланган ҳар қандай тажовузкор ҳаракатлардан» ўзини ҳимоя қила олишини таъминлаш учун «мустаҳкам ва ишончли» хавфсизлик механизмларини ишга тушириш кераклигини таъкидладилар.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди