Британияда 50 мингга яқин давлат хизматчиси қисқартирилиши мумкин
Ҳар йили Британия бюджетидан ҳукуматнинг маъмурий харажатларига тахминан 13 млрд фунт сарфланади ва маблағларнинг асосий қисми ходимлар учун йўналтирилади.

Фото: Alamy
Кир Стармер бошчилигидаги Буюк Британия ҳукумати харажатларни оптималлаштириш доирасида 50 минг нафаргача давлат хизматчисиини қисқартириши мумкин, деб ёзади The Times.
Олдинроқ Рейчел Ривз раҳбарлиги остида фаолият юритаётган Молия вазирлиги бюджет харажатларини 15 фоизга қисқартириш доирасида 10 мингга яқин амалдор ишдан бўшатилиши мумкинлигини маълум қилганди.
Аммо The Times ҳисоб-китобларига кўра, 26 март куни молия вазири парламентда бюджет баёноти билан чиқиш қилганида, аввал режалаштирилганидан беш баравар кўп давлат хизматчисини қисқартириш режасини эълон қилиши мумкин. Бюрократик харажатларни оптималлаштириш дастури 2030 йилгача мўлжалланган.
Британия ОАВга кўра, 50 минг давлат хизматчисининг қисқариши ходимларнинг умумий сони пандемиядан олдинги даражага қайтишини англатади. Маълум қилинишича, охирги беш йилда мамлакатда давлат хизматчилари сони қарийб ярим миллион кишига ошган.
Ҳар йили Британия бюджетидан ҳукуматнинг маъмурий харажатларига тахминан 13 миллиард фунт сарфланади, маблағларнинг 75 фоиздан ортиғи бевосита ходимлар ва улар билан боғлий харажатларга йўналтирилади.
Аввалроқ АҚШ федерал харажатларини қисқартириш мақсадида ташкил этилган Ҳукумат самарадорлиги департаменти ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олмаётгани тўғрисида хабар берилганди. Маълумотларга кўра, АҚШ федерал бюджетининг харажатлари феврал ойида 603 миллиард долларга ошган.
Мавзуга оид

18:39 / 27.03.2025
Англия полициячилари меъёридан ортиқ ишлаётгани сабаб жиноятларни фош эта олмаяпти

22:08 / 25.03.2025
Буюк Британияда 2 минг йиллик тарихга эга хазина топилди

16:44 / 24.03.2025
The Telegraph: Британия армиясида Стармернинг Украинага тинчликпарвар кучлар юбориш режаси танқид қилинди

20:38 / 23.03.2025