Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маскнинг саъй-ҳаракатлари АҚШ федерал харажатларини қисқартира олмади
Феврал ойида Қўшма Штатлар федерал бюджетининг харажатлари 603 млрд долларга ошгани маълум бўлди.
АҚШ федерал бюджетининг харажатлари феврал ойида 603 миллиард долларга ошди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган расмий маълумотларда сўз боради.
Қайд этилишича, 2024 йил феврал билан таққослаганда харажатлар 40 миллиард долларга, яъни 7 фоизга ошган. Ва бу федерал бюджет харажатларини қисқартиришни мақсад қилган Илон Маск ҳамда у раҳбарлик қилаётган Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) фаолиятига қарамай рўй бермоқда.
Newsweek нашрининг ёзишича, DOGE Доналд Трамп президентлигининг биринчи ойи якунлари бўйича берган ҳисоботида 100 миллиард доллардан ортиқ маблағни тежашга муваффақ бўлгани кўрсатилган — бу ҳар бир солиқ тўловчи учун 652 доллар демак.
Аммо бу федерал харажатлар ошишини қопламаган, харажатлар ростдан ҳам қисқаргани тўғрисида эса фақат бир нечта федерал идора хабар берган холос. Улар орасида Ветеранлар ишлари бўйича, Транспорт, Адлия вазирликлар ҳамда Давлат департаменти бор.
Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск Доналд Трампни сайловолди кампанияси вақтида фаол қўллаб-қувватлаган ва унинг асосий ҳомийсига айланган эди. Сайловдаги ғалабадан кейин ушбу миллиардер Трамп маъмуриятида Ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари лавозимини олди, унинг вазифаси ўзининг сўзларига кўра, бюджет харажатларини, шиширилган аппаратларни қисқартириш ва коррупцияга қарши курашишдан иборат.
Маск ва Трамп DOGE «бюрократияни йўқ қилиши»ни ваъда қилган. Ушбу департамент Америка ҳукумати фаолиятининг самардорлигини ошириши ва бир ярим йилдан кейин тугатилиши керак.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026