Нетаняҳу «ШАБАК» махсус хизматига янги раҳбар тайинлади
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу вице-адмирал Эли Шарвитни «ШАБАК» раҳбари лавозимига тайинлади.

Фото: AP
Бинямин Нетаняҳу вице-адмирал Эли Шарвитни Исроил Бош хавфсизлик хизмати — «ШАБАК» раҳбари этиб тайинланди, деб хабар беради The Times of Israel. Шарвит олдин Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони бўлган.
Бош вазир матбуот хизмати баёнотида келтирилишича, айнан Шарвит «ташкилотнинг улуғвор анъаналарини давом эттирадиган йўлда олиб чиқишга қодир одам».
Шу билан бирга, «ШАБАК»нинг Шарвитдан олдинги раҳбари Ронер Бар ҳозирча расман Исроил Бош хавфсизлик хизмати раҳбарлигидан кетгани йўқ.
Вазирлар Маҳкамаси март ўрталарида Нетаняҳунинг «ШАБАК» раҳбари Ронен Барни ишдан бўшатиш ҳақидаги мунозарали қарорини бир овоздан маъқуллаган эди. Ҳукумат қарори устидан судга даъво киритилган бўлиб, ҳали якуний қарор чиқарилмаган.
Нашр маълумотларига кўра, Шарвит араб тилини билмайди ва олдин ҳеч қачон фаластинликларга алоқадор масалалар билан шуғулланмаган, яъни «ШАБАК» раҳбарлиги учун ноодатий етакчи ҳисобланади. Шу билан бирга, Шарвит Нетаняҳу 2023 йилда ўтказишга уринган суд ислоҳотларига қарши намойишларда қатнашган.
«ШАБАК» Исроилда ички хавфсизликни таъминлайди ва контрразведка билан шуғулланади. Ронер Бар «ШАБАК»нинг ҳукумат лавозимдан олишга уринган биринчи раҳбари ҳисобланади.
Ушбу ташкилот 2023 йилда Исроилга уюштирилган ҳужумдан кейин танқидларга учраган эди. Махсус хизмат фаолиятига оид ҳисоботда қайд этилишича, «ШАБАК» ҳужумга тайёргарлик кўрилаётгани бўйича сигналлар олган, аммо бунга қарши жиддий чоралар кўрмаган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27
-
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди
Ўзбекистон | 19:09
-
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
Ўзбекистон | 19:00
-
Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

09:05 / 09.04.2025
Трамп Оқ уйда матбуот кўз ўнгида Нетаняҳуни таҳқирлади — Исроил ОАВ

11:03 / 05.04.2025
Axios: Нетаняҳу Ғазо ва тарифларни муҳокама қилиш учун АҚШга ташриф буюради

09:42 / 03.04.2025
Нетаняҳу Ҳаага суди ордерига қарамай Венгрияга келди

16:51 / 01.04.2025