Исроил вазирлар маҳкамаси "Шабак" махсус хизмати раҳбарини ишдан бўшатишни маъқуллади
Ҳукумат Бинямин Нетаняҳунинг Исроил Бош хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан бўшатиш ҳақидаги баҳсли қарорини бир овоздан маъқуллади.

Фото: COHEN-MAGEN/AFP/Getty Images
Вазирлар маҳкамаси бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг "Шабак" ("Шин-бет") раҳбари Ронен Барни ишдан бўшатиш ҳақидаги мунозарали қарорини бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда 20 март, пайшанба куни кечқурун Нетаняҳунинг идораси хабар берди.
«Шабак» ички хавфсизликни таъминлайди ва контрразведка билан шуғулланади.
Нетаняҳу қарорини 16 март куни эълон қилди, бу оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Исроил матбуотига кўра, мамлакат тарихида биринчи марта ҳукумат "Шабак" раҳбарини ишдан бўшатган. Нетаняҳу бунга сабаб сифатида Барга «ишонч йўқлиги»ни келтирди, дея эслатади dpa.
Улар ўртасидаги муносабатлар узоқ вақтдан бери кескин деб ҳисобланган. У, хусусан, 2023 йил 7 октябрда Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати жангчилари томонидан исроилликларнинг оммавий ўлдирилишига имкон яратган хатолар бўйича разведка текшируви натижасида кескинлашган.
Бундан ташқари, махсус хизмат Нетаняҳунинг ишончли шахслари ва Қатар ўртасидаги ноқонуний алоқалар ҳақида тергов олиб бормоқда.
Нетаняҳу қарорига қарши оммавий норозилик намойишлари
Исроилдаги танқидчилар Нетаняҳу Барнинг ўрнига ўзига содиқ бўладиган ва терговларни тўхтатадиган шахсни тайинлаши мумкинлигидан хавотирда. Нетаняҳунинг идораси маълум қилишича, Ронен Бар агар олдинроқ ўринбосар тайинланмаса, 10 апрел куни ўз лавозимини тарк этади.
Барнинг истеъфосига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Хусусан, бош вазирнинг қароридан сўнг Қуддусда дарҳол минглаб одамлар кўчага чиқди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27 / 26.04.2025
Мавзуга оид

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

13:55 / 25.04.2025
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

20:55 / 24.04.2025
Испания Исроилдан миллионлаб ўқ-дори сотиб олишдан бош тортди

13:30 / 24.04.2025