Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Сундҳнукур вулқони ёриқларидан лава сизиб чиқишни бошлаган. Ҳудуддаги огоҳлантирувчи сиреналар ишга тушган.

Фото: AP
Исландия жануби-ғарбидаги Рейкянес яриморолида жойлашган Сундҳнукур вулқони яна фаоллашди, деб хабар беради The Guardian.
Қайд этилишича, 1 апрел куни эрталаб Сундҳнукур кратерида фаоллик бошланган. Лава ва тутун чиқаётган ёриқ шаҳарнинг шимолидаги ҳудудларга етиб борган, бу эса огоҳлантирувчи сиреналар ишга тушишига сабаб бўлган. Маҳаллий вақт билан соат 10:00 га келиб, ёриқнинг узунлиги 700 метрга етган.
Blue Lagoon курорти барча туристлар эвакуация қилинганини билдирди. Ҳозирча у ёпиқлигича қолмоқда.
Гриндавикда 2023 йил маълумотларига кўра, 3,8 минг киши истиқомат қилган, аммо вулқон ҳаракатга келганидан кейин уларнинг аксарияти кўчиб кетган. Қолганларни эса полиция эвакуация қилишга чақирган, чунки вулқон олдингига нисбатан кучлироқ отилиши мумкин.
Таъкидланишича, Сундҳнукур вулқони 2021 йилдан бери 11 марта отилган. Исландияда 33 та фаол вулқон тизимлари мавжуд. Рейкянес яриморолида 2021 йил мартда, 2022 йил августда, 2023 йил июлда, шунингдек, 2024 йилнинг январ, март, май, август ва ноябр ойларида бир неча бор вулқон отилишлари кузатилган.
Аввалроқ Ҳавайида 2024 йил охирларида ҳаракатга келган Килауэа вулқонининг отилиши давом этаётгани тўғрисида хабар берилганди. Унинг янги фаоллик фазаси 25 март куни бошланган ва эртаси куниёқ вулқон лавалари 200 метрдан ортиқ баландликка отилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

21:25 / 03.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди

20:29 / 02.06.2025
Италиядаги Этна вулқони яна отилишни бошлади

19:29 / 26.05.2025
Ҳавайида Килауэа вулқони отилишни бошлади

18:24 / 20.05.2025